Transport sohasi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti

(99895) 196 44 43

ИНСТИТУТДА “ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ” ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

18-03-2023 3799

ИНСТИТУТДА “ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ” ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-мартдаги 91-Ф-сонли ҳамда 2023 йил 10 мартдаги 111-Ф-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-мартдаги “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги
01-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Институтнинг 2023 йил 17 мартдаги 20-сонли буйруғи қабул қилиниб, миллий қадриятимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш ҳамда Институт ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Институтда 2023-йил 18-март куни “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

Мазкур умумхалқ хайрия ҳашарида Институтнинг барча ходимлари фаол иштирок этиб, Институт ҳудудидаги ерларга ишлов берилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, шунингдек, ҳар хил турдаги мавсумий гуллар экилди.

-->