Transport sohasi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti

(99895) 196 44 43

ХАЛҚАРО МУҲАНДИС-КОНСУЛЬТАНТЛАР ФEДEРАЦИЯСИ “FIDIC” МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН УЧРАШУВ ТЎҒРИСИДА

21-09-2023 600

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси “FIDIC” раҳбар ва ходимлари Ольга Цой, Хадича Тошева, Феруза Бобокуловалар билан Институт раҳбарияти ва ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликда амалга ошириладиган ишилар юзасидан фикр алмашдилар. Жумладан, Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси “FIDIC” билан ҳамкорлик, федерацияга аъзо бўлиш, шунингдек Транспорт вазирлик ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Автомобиль йўллари қўмитаси ходимларини халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси талаблари асосида малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳамкорликда ўзаро манфатли лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.